Фан-техника | 12:06 / 12.10.2018
13844
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбектелеком» шаҳарлараро алоқа учун тарифни пасайтирди

«Ўзбектелеком» компанияси шаҳарлараро алоқа учун ягона тарифлаш тизимини йўлга қўйди.

«Ўзбектелеком» матбуот хизмати хабарига кўра, барча маҳаллий телефон алоқа абонентлари учун шаҳарлараро қўнғироқларга ягона тариф режа тақдим этилди. 

Энди Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар нархи дақиқасига 12 сўмни ташкил этади. 

Илгари шаҳарлараро қўнғироқларнинг 1 дақиқа учун нархи шаҳарлар орасидаги масофага боғлиқ ҳолда 40 сўмдан 90 сўмгача бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Ўзбектелеком» монополияси чекланиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид