Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:01 / 13.10.2018
19467
1 дақиқада ўқилади
Арманистон, Канада ва Франция раҳбарлари арманча мусиқага рақс тушишди (видео)
Канада бош вазири Жастин Трюдо, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереванда бўлиб ўтаётган Франкофония халқаро ташкилотининг 17-саммитига бағишланган расмий кечки овқат вақтида арманча мусиқа садолари остига рақс тушишди. Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да жойлаштирилган.
Роликдан уч давлат раҳбари тадбир вақтида бирга рақс тушаётганини кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, француззабон давлатлар ҳамкорлиги саммитига 84 та давлатдан юзлаб делегациялар келган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш