Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ҳайдовчи ЙҲХБ ходимини жароҳатлади
Шу йил 12 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида вилоят ЙҲХБ ходими сафдор Б.П. Янги турмуш маҳалласида хизмат олиб борган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, у шу ерда ҳаракатланиб келаётган, Музработ туманида яшовчи С.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасини тўхтатиб, ундан автомашина ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида, ҳайдовчи С.М. ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай автомашинани ҳаракатлантириб сафдор Б.П.ни туртиб юборган.
Натижада сафдор Б.П. жароҳат олиб, унга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. С.М. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026