Спорт | 00:42 / 13.10.2018
9900
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакиласи ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони бўлди

Фото: Анвар Ильясов

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўтаётган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳслар якунига етди. Унда Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига иккинчи олтин медални тақдим этди.

Кумушхон даст кўтаришда 94 кг, силтаб кўтаришда 124 кг, умумий ҳисобда эса 218 кг натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентинадаги Олимпия ўйинларида қўлга киритилган олтинчи медаль бўлди. Бундан аввал битта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медаль қўлга киритилган.

Фото: Анвар Ильясов
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид