Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ банки бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди
Фото: Халқ банки
Фарҳод Исломович Саломов Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 13 октябрдаги қарорида эълон қилинди.
Акциядорлик тижорат Халқ банки Ўзбекистоннинг қадимий банкларидан бири ҳисобланади. Тошкентда бирламчи жамғарма кассалар 1875 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 1995 йил 4 октябрдаги қарорига асосан «Ўзжамғармабанк» Давлат-тижорат Халқ банки этиб қайта ташкил этилган.
2015 йил 24 апрелда банк номи “Акциядорлик тижорат Халқ банки” номига ўзгартирилган.
Халқ банкининг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистоннинг кекса фуқароларини нафақалар билан ўз вақтида таъминлашдан иборат.
Мавзуга оид
18:53 / 12.08.2025
Халқ банкида 9,5 млрд сўм маблағ ўзлаштириб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
14:00 / 20.04.2025
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди
11:55 / 14.12.2024