Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга йирик ҳажмли газ тозалаш қурилмасини тайёрлаб берди
«Волгограднефтемаш» Ўзбекистон компанияси учун иккита азотли ва иккита ҳаволи скрубберни тайёрлаб берди, деб хабар берди «Волгоград 1» ахборот агентлиги.
Қурилмалар биринчи навбатда газни турли аралашмалар, хусусан чангдан тозалашга мўлжалланган бўлиб, суюқ сунъий ёнилғи ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Қурилмалар Волга дарёси бўйлаб Каспий денгизи орқали етказиб берилиши режалаштирилган.
Хабарда айтилишича, скрубберлар Ўзбекистондаги заводлардан бирининг махсус буюртмаси билан тайёрланган.
«Бундай йирик ҳажмдаги ускуналар анчадан буён тайёрланмаганди. Тўрт қурилманинг оғирлиги қарийб 400 тоннани ташкил этади ва улар илк бор тайёрланди», - деди «Волгограднефтемаш» компаниясининг ишлаб чиқариш ва тижорат ишлари бўйича бош директор ўринбосари Виталий Лукьянов.
Мавзуга оид
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
10:40 / 27.06.2026