Ўзбекистон | 15:49 / 16.10.2018
30458
2 дақиқада ўқилади

17 октябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 октябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси об-ҳаво 1 даража совуқ билан 1 даража илиқ атрофида,  кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  қор ёғиб, туман тушади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид