22:45 / 16.10.2018
5093

«Барселона» АҚШ сафаридан воз кечди

«Барселона» келаси йили ёзда Осиё бўйлаб сафарга чиқади.

Каталонияликлар ҳудудда клуб брендини оммалаштириш дастури доирасида Хитой ва Японияга борадилар.

Сўнгги икки йил давомида «Барселона» АҚШ сафарига бориб, ўртоқлик ўйинларини ўтказган эди. 2016 йил декабрида «Кўк-анорранглилар» Қатарда, 2015 йили Япониядаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, 2013 йили Таиланд ва Малайзиядаги ўртоқлик баҳсларида иштирок этишганди.

Top