15:39 / 16.10.2018
14724

Қошиқчи масаласи. Помпео Саудия Арабистонига етиб келди

Фото: Leah Millis / Pool / Reuters

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистонига ташриф буюрди. У бу ерда подшоҳ Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд билан учрашади, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Помпео Саудия подшоҳи билан саудиялик мухолиф журналисти Жамол Қошиқчининг йўқолиб қолиши ва эҳтимолий ўлдирилиши масаласида мулоқот қилмоқчи.

Қошиқчи икки ҳафта олдин Саудия Арабистонининг Туркиядаги консулхонасида йўқолиб қолди. ОАВ хабарига кўра, журналист дипломатик ваколатхонаси биносида қийноққа солинган ва ваҳшиёна тарзда ўлдирилган.

Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп бу хабарларга ишонмаяпти.

Аввалроқ, CNN Ар-Риёд Қошиқчи «режа бўйича амалга ошмаган сўроқ» натижасида вафот этгани ҳақида эълон қилиши борасида маълумот берганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саудиялик ва туркиялик терговчилар Қошиқчи ўлдирилган жойни тарк этишганди.

Мавзу
Жамол Қошиқчининг ўлими
The Washington Post нашри учун ишлайдиган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносига кириб кетгач, изсиз йўқолди
Барчаси
Top