Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда куппа-кундузи даҳшатли қотиллик юз берди
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 19 ёшли С.Р. ҳамшаҳри, 39 ёшли А.Б.га оғир тан жароҳати етказган. Пичоқ воситасида етказилган жароҳатлардан сўнг А.Б. ҳаётдан кўз юмган, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича, 15 октябрь куни С.Р. Сартепа массиви ҳудудидаги «Эркин савдо» мажмуаси яқинидаги автомобиллар эҳтиёт қисмлари дўконида А.Б. билан жанжаллашиб қолгач, унинг танасига ошхона пичоғи билан бир неча жароҳат етказган.
А.Б. жон ҳолатда воқеа жойидан қочиб, ўз ҳаётини сақлаб қолишга уринган, бироқ жаҳл отига минган С.Р. уни қувиб етиб, яна бир неча бор пичоқ урган. Натижада, А.Б.нинг жони узилган.
Даҳшатли қотилликни амалга оширган С.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси бўйича жиноят иши очилган.
Мавзуга оид
17:12 / 27.05.2026
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш тендерида Хитой компанияси ғолиб бўлди
15:54 / 25.05.2026
«HUMO VIZA» маркази раҳбари ва иш бошқарувчиси қамоққа олинди
11:20 / 25.05.2026
Мақсад пулни айлантириш(ми?) – самарқандча "хорижда иш" схемасидан одамлар жабрланмоқда
15:10 / 20.05.2026