Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Трастбанк» — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида ишончли ҳамкор
Маълумки, сўнгги вақтларда юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакилларига бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сонли қарори ҳам ана шу йўлда қўйилган катта қадамлардан бири бўлди.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Самарқанд филиали ҳам вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, бунда эса банк кредитларидан унумли фойдаланган ҳолда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш масалалари юзасидан кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Биз Президент қарорида кўзда тутилган вазифалар мазкур банк филиали томонидан қандай амалга оширилаётгани билан яқиндан танишиш учун «Трастбанк»нинг Самарқанд шаҳри Гагарин кўчасида жойлашган биносига бордик.

Қайд этиб ўтиш жоизки, президентимиз томонидан тасдиқланган мазкур дастур меҳнаткаш халқимизнинг ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, шу билан бирга ихчам иссиқхоналар ташкил этиш борасидаги ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва хусусий тадбиркор бўлиш истагида бўлган аҳоли учун янада кенг имкон берди.
Вилоятда ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, энг аввало олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг моддий шароитларини тубдан ўзгартириш, уларнинг турмуш тарзида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, банкнинг Самарқанд филиали мутахассислари ҳар бир маҳалла ҳудудида хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг банк кредитларидан унумли фойдаланишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб бормоқда.
Хусусан, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Самарқанд филиали жамоаси ҳам «Томорқа — рўзғор хазинаси» деган ҳикматли нақлнинг асл моҳиятини вилоят аҳолисига етказган ҳолда улар хонадонидаги ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланишлари, хонадонларда иссиқхоналар ташкил этишлари, бунда зарур материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишлари учун молиявий кўмак сифатида микрокредит ажратишни йўлга қўйди.

2018 йилнинг 9 ойи давомида банк томонидан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида жами 60 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари асосан чорвачилик ва иссиқхоналар ташкил этиш мақсадларига йўналтирилди.
«Хусусий тадбиркорлик нафақат қўшимча даромад манбаи ҳисобланади, қолаверса, фарзандларим тарбиясида ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Чунки тадбиркорлигим асносида болаларим ҳалол меҳнат қилиб, ўз кучи билан даромад топишни ўрганмоқда. Очиғи, меҳнатим орқасидан кам бўлмадик, оила аъзоларимиз бандлигини таъминладик, уйимизни замонавий кўринишда қайта таъмирладик. Буларнинг барчаси тадбиркорлигимдан олаётган даромадларимиз самарасидир» — дейди самарқандлик хусусий тадбиркор Нигора Миркомилова Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Самарқанд филиали томонидан дастур дорасида ажратилган маблағлар ҳисобига тикувчилик фаолиятини йўлга қўйдим. Бундай шароитларни яратиб, биз каби тадбиркорларга молиявий кўмак бераётган «Трастбанк»дан жуда миннатдормиз», — дея сўзини якунлади тадбиркор Нигора Миркомилова.
— «Бугунги кунда филиалимиз кичик бизнес корхоналарининг бизнес лойиҳаларини, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини фаол қўллаб-қувватламоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида филиалимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида жами 67 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди», — дейди «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Самарқанд филиали бошқарувчиси Алишер Мусаев.

«Филиал томонидан аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида берилган микроқарзлар миқдори 1 млрд. 605 млн. сўмни ташкил қилди. Шундан 476 млн. сўм миқдоридаги кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга мақсадларига йўналтирилди. Филиал миқёсида 2018 йил бошидан бошлаб жами ажратилган кредит маблағлари бўйича 236 та янги иш ўрни яратилди.
Бундан ташқари, мижозларга хизмат кўрсатишда янада қулайлик яратиш мақсадида, филиал томонидан мини-банклар тармоғини кенгайтириш устида жадал иш олиб борилмоқда. Айни пайтда Ургут, Даҳбед, Сартепа, Зебо, Гулобод, Каттақўрғон, Тойлоқ, Оқдарё мини-банклари ўз фаолиятини самарали бошлади. Мазкур мини-банкларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига барча турдаги банк хизматлари кўрсатилмоқда», — дея сўзини якунлади Алишер Мусаев.
Албатта, банк учун мижозларнинг хоҳиши биринчи ўринда туради. Бугунги кунда банк томонидан зудлик билан кўрсатилаётган сифатли хизмат фуқаролар ишончини оқлашда энг катта омил бўлиб келмоқда.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки келгусида ҳам ишбилармонларга энг қулай шарт-шароитларда банк хизматларини тақдим этишда давом этади.
Шуҳрат Шокиржонов,
Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2026
Трастбанк бош соврини “Lixiang Li 7” автомобили бўлган акция совриндорларини аниқлади
12:00 / 08.04.2026
Исломий молия: "Трастбанк" ХАБ – илк қадам қўйганлардан
10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!
19:00 / 26.06.2024