Жавоҳир Синдаров 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери бўлди

Фото: МОҚ ахборот хизмати
Будапешт шаҳрида “First Saturday GM” халқаро турнири якунланди. Ушбу мусобақада ёш шахматчимиз Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажарди ва 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстерига айланди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Жавоҳир 12 ёш 10 ой 8 кунлигида гроссмейстерлик унвонини қўлга киритиб, жаҳон шахмат тарихида украиналик Сергей Карякиндан (12 ёшу 7 ой) кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Осиёда қитъасида эса биринчи энг ёш шахматчи сифатида қайд этилди.
Ўтган йили бошқа бир шахматчимиз Нодирбек Абдусаттаров (13 ёшу 1 ой 11 кунлигида) гроссмейстерлик талабини бажара олганди ва бу борада иккинчи кўрсаткични қайд этганди. Шу йилнинг июнь ойида эса ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха 12 ёш 10 ой 13 кунда гроссмейстерга айланиб, иккинчи ўринга чиқиб олганди. Энди эса Жавоҳир ҳинд шахматчисини 5 кунга ортда қолдирди ва жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстери унвонига сазовор бўлди.
Маълумот учун, бу юксак унвонга шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 13, жаҳон чемпионлари Роберт Фишер 15, Владимир Крамник 16, Гарри Каспаров 17, Анатолий Карпов, Вишанатан Ананд 19, Михаил Таль 21, Тигран Петросян 23, Василий Смыслов 29, Михаил Ботвинник 39 ёшида сазовор бўлишган.
«Мазкур ютуқни қўлга киритишимда устозларим Сабоҳат ва Сирожиддин Зайниддиновлар, Акром Тошхўжаев, Бобур Саттаров ва халқаро гроссмейстер Марат Жумаевларнинг берган сабоқлари, ота-онам, яқинларим, айниқса, бобом Комил Синдаров, маънавий устозларим Бахриддин Зарипов, Муртазо Раҳматовларнинг қўллаб-қувватлаши, юртимизда спортга яратилган шарт-шароитлар, Президентимизнинг шахматга эътибори асосий омил бўлди», – деди Синдаров ЎзА'га берган интервьюсида.
Жаҳон шахмат тарихида энг ёш гроссмейстерлар рўйхати:
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадаги тирбандлик масаласи бўйича учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 10:52
-
Тошкентда ҳайит намози муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
Жамият | 09:53
-
40 ёшли Роналду Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди
Спорт | 09:36
-
Ер майдонларини 500 минг доллардан ортиқ маблағга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Жамият | 09:25
Мавзуга оид

17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди

20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди

11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди

00:38 / 11.02.2025