Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ: Қамчиқ довонида қолиб кетган ёш спортчиларга ёрдам берилди
15 октябрдан 16 октябрга ўтар кечаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида об-ҳавонинг кескин пасайиши, кучли шамол эсиши ва қор ёғаётганлиги сабабли 03:30лар чамасида транспорт воситалари ҳамда йўловчиларга ёрдам бериш мақсадида кузатув ва назорат ишлари олиб бораётган вақтида иккита «Дамас» русумли автомашиналарнинг бузилганлиги сабабли тўхтаб қолганлигини аниқлашди.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, автомашиналарда Самарқанд шаҳридан спорт мусобақаларидан 9 нафар 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари 3 нафар мураббийлари кузатувида уйларига қайтишаётган экан.
Қутқарувчилар йўловчиларни «Қамчиқ» махсус қидирув қутқарув бошқармаси биносига олиб келишган, у ерда иссиқ овқат, иссиқ жой билан таъминладилар, эрта тонгда эса автомобилни таъмирлаб уйларига жўнатишган.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
18:30 / 28.04.2026
Қамчиқ довонида сотувчини милтиқ билан жароҳатлаган эркак 4 йилдан кўпроққа қамалди
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
23:08 / 18.04.2026