Жаҳон | 17:05 / 17.10.2018
31207
1 дақиқада ўқилади

Қримдаги теракт қурбонлари сони ошмоқда. Гумонланувчининг суратлари эълон қилинди

Mash нашри Қрим шарқидаги Керчь шаҳрида портлаш содир этишда гумонланаётган шахс суратларини тарқатди.

Суратларда ўқотар қурол кўтариб олган номаълум шахс зинадан тушиб келаётгани тасвирланган.

«Агар бу шахсни кўчада кўриб қолсангиз, дарҳол яширининг ва полицияга қўнғироқ қилинг», дейилган хабарда.

Айрим манбалар хабарига кўра, бу шахс қўриқчи томонидан отиб ўлдирилган.

Охирги маълумотларга кўра, теракт қурбонлари сони 18 нафарга етган. Шунингдек, шифохоналарга 50 киши жароҳатланган ҳолда олиб келинган. Уларнинг аксари портловчи қурилма қисмлари бўлган болтлар, винтлар ва бошқа металл буюмлар санчилишидан жароҳатланган.

Шаҳардаги барча ўқув муассасалари ва болалар боғчалари ёпилган.

Қримда 3 кунлик мотам эълон қилинган.

Россия Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг 205-моддаси (Террорчилик акти) бўйича иш очган.

Мавзуга оид