Жаҳон | 00:49 / 17.10.2018
17429
1 дақиқада ўқилади

Мария Захарова ўзбекча кашталар тикилган кийими билан мақтанди

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбаа департаменти директори Мария Захарова халқ санъатини жуда яхши кўришини айтиб, ижтимоий тармоққа сўзанадан тикилган чопон кийган фотосуратини жойлаштирди.

«Халқ амалий санъатини жуда яхши кўраман. У ҳайратланарли тарзда миллий маданиятнинг яхлитлигини сақлаб қолиб, бир вақтнинг ўзида, ён-атрофдаги олам инсонларида тарихий англашда умумийликни таъкидлайди. Кутиб олинг, ўзбекча кашта», – деб ёзган Мария Захарова ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Фото: Facebook /maria.zakharova

Захарова россиялик журналистларга стилистлар, соч турмакловчилар ёки визажистлар хизматидан асло фойдаланмаслигини айтиб ўтган.

Мавзуга оид