Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хизер Науэртни БМТга ишга ўтказмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэртни мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Politico президентга яқин манбаларга асосан хабар берди.
Нашрдан қайд этишларича, Науэрт Трамп маъмуриятида «адвокат» сифатида эътироф этилади.
Шунингдек, Politico’дан айтишларича, Науэртга Вашингтондан Нью-Йоркка кўчиб ўтиш қулай бўлади.
«Унинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари Нью-Йоркда истиқомат қилади», - деди президент маъмурияти вакили.
Оқ уй ва Науэрт бу маълумотга изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хейлининг ўрнига кимни тайинламоқчи экани айтилганди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026