Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» Конте билан музокара бошлади
«Челси» клуби ва Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Антонио Конте «Реал»ни бошқариши мумкин.
Corriere dello Sport хабарига кўра, мадридликлар италиялик мутахассис билан алоқага чиқиб, душанба куни музокара ўтказишган.
Айни пайтда Конте «Челси» клуби билан судлашмоқда. Мутахассис шартномани муддатидан олдин бекор қилингани учун «кўклар»дан 10 миллион евро ундириб олмоқчи.
Telemadrid хабарига кўра, «Реал»нинг собиқ футболчиларидан бири, 1994-96 йилларда Мадрид шарафини ҳимоя қилган Микаэл Лаудруп ҳам клубга ёрдам бериш истагини билдирган. Мураббийлик фаолияти давомида «Хетафе», «Спартак», «Мальорка» ва «Суонси» каби клубларда ишлаган даниялик 54 ёшли мутахассиснинг охирги клуби Қатарнинг «Аль-Райян» клуби бўлиб турибди, у бу клубни ўтган мавсум якунларига кўра тарк этган.
Хулен Лопетеги «Реал»га шу йилнинг 15 июнида бош мураббий этиб тайинланганди. У клубга мураббий бўлиши ҳақидаги хабар ортидан жаҳон чемпионати бошланишига бир кун қолганида можароли тарзда Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан бўшатилди.
«Реал» Испания чемпионатида 8 турдан кейин 14 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринда жойлашиб турибди. Жамоа охирги 4та ўйинда бирор марта гол уролмаган.
Охирги хабарларда агар «Реал» 28 октябрь куни кечадиган ўйинда «Барселона»га мағлуб бўлса, клуб раҳбарияти Лопетегини истеъфога чиқариши айтилганди.
Мавзуга оид
21:55 / 05.06.2026
«Реал» жиддий қайта қуриш даврига кирмоқда
12:04 / 04.06.2026
«Реал» тарихидаги асосий таҳдидни тўхтатиш керак». Пересни жангга чорлаган ким?
18:01 / 08.05.2026
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
20:19 / 06.05.2026