Спорт | 22:09 / 18.10.2018
10230
1 дақиқада ўқилади

Ўсмирлар олимпиадаси. Ўзбекистон боксда ҳам бир олтин медални қўлга киритди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Аргентинада ўсмирлар Олимпия ўйинларининг сўнгги куни давом этмоқда.

-56 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков финалда жанг қилди.

У ҳал қилувчи жангда украиналик Максим Халиничевга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

Бу Ўзбекистон бокс жамоаси учун олимпиададаги ягона олтин медал бўлди.

Фото: AIBA
Фото: AIBA

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар Олимпиадасидаги медаллари сони 15тага етди. Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 5та олтин, 4та кумуш ва 6та бронза медаллари мавжуд. 1та олтин ва 1та бронза медал микст баҳсларида қўлга киритилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид