Жамият | 18:41 / 19.10.2018
9556
1 дақиқада ўқилади

Анонс: Kun.uz Сурхондарёда. Ҳудудлардаги муаммолар қай даражада ёритиб борилмоқда?

«Kun.uz» таҳририяти турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида ва аниқ етказишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, республиканинг турли ҳудудларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни холис ёритиш орқали уларга тегишли ташкилотлар томонидан ечим берилишига кўмаклашмоқда.

Эндиликда ўрганилган муаммолар ҳақида қисқача анонс бериб бориш йўлга қўйилади.

Яқинда таҳририят ходимлари Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб қайтганди. Ижодий гуруҳ бу вилоятдаги аҳоли дардини тинглади, мавжуд муаммоларни ўрганишга ҳаракат қилди. Тез кунларда мазкур сафар тафсилотлари билан танишингиз мумкин.

Видео: Facebook

Видео: YouTube

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид