Спорт | 17:17 / 19.10.2018
8485
1 дақиқада ўқилади

Азар фаолиятини қайси клубда якунлаши мумкинлигини айтди

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар фаолиятининг охирига қадар Лондон клубида қолишга тайёр эканини маълум қилди.

«Мен ҳеч қандай муаммоларсиз фаолиятимни «Челси»да якунлашим мумкин. Клубдан, жамоадан кўнглим тўқ. Бу ерда оилам ҳам бахтли яшаяпти.

Шундай экан, агар Испанияга кетмасам ҳам, бу мен учун муаммо туғдирмайди. Мен мухлисларни яхши кўраман ва ўйлашимча, мухлислар ҳам мени ёқтиришади!

Келажакда нима бўлади? Мен бахтли ҳаёт кечираман, шу холос», - деб айтган Азарнинг сўзларини келтириб ўтди Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик ҳужумчи шу ҳафта бошида «Челси»дан тинчгина, рози-ризолик билан кетишни исташи ҳақида гапирган эди.

Мавзуга оид