Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначиларга уй-жой қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонун (янги таҳрирда) президент томонидан имзоланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.
Қонундаги асосий ўзгаришлар:
• божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди;
• тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун божхона органлари ходимларининг жавобгарлиги оширилди;
• ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-тамойилларида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш бўйича нормалар киритилди;
• божхона фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назорат техник воситаларини татбиқ этиш божхона органларининг асосий вазифалари қаторига киритилди;
• банк идораларига инкассо топшириқномалари ҳамда тақдимномаларини электрон шаклда тақдим этиш амалиёти киритилди;
• божхона органлари президент томонидан ташкил қилинишини белгиловчи янги норма киритилди;
• божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариши, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириши чоғида жисмоний куч ишлатиш, махсус восита ва ўқотар қуролдан фойдаланиш шартлари, тақиқлари ҳамда ходимларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлигини белгиланди;
• божхона органларининг доимий яшаш жойидан узоқда хизмат қилувчи ходимларга ижара компенсацияси тўлаш, уй-жойга муҳтож ва кўп йил бенуқсон хизмат қилган ходимларга уй-жой қуриш ёки квартира харид қилиш учун имтиёзли кредитлар, ер участкалари ажратиш ҳақидаги нормалар киритилди;
• божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий муассасалар бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.
Мавзуга оид
11:36 / 23.06.2026
4-5 қаватли уйлар ҳам реновацияга тушиши мумкин – Адлия вазирлиги вакили билан суҳбат
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
11:00 / 17.06.2026
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга оид қонунчилик янгиланди
08:25 / 06.06.2026