Иқтисодиёт | 10:31 / 19.10.2018
8205
1 дақиқада ўқилади
Марказий банк чакана тўлов тизимини номлаш бўйича уч вариант эълон қилди
Марказий банк томонидан 24 сентябр куни эълон қилинган миллий чакана тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича ўтказилган танлов натижалари асосида иккинчи босқич учун рўйхат (шорт-лист) аниқланди.
Танловнинг биринчи босқичида чакана тўлов тизими номини аниқлаш юзасидан 2 439 та таклиф келиб тушди ва танлов шартларига кўра қуйидаги номлар энг оммабоп деб топилди:
1. ҲУМО
2. АДРАС
3. АНОР
Иккинчи босқичда овоз бериш 2018 йил 22 октябргача давом этади.
Энг кўп овоз тўплаган ном янги миллий чакана тўлов тизимининг брендига айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МБ чакана тўлов тизими номини аниқлаш учун танлов ўтказаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024