Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Жамол Қошиқчининг ўлими туфайли «кейинги қадамларни» кўриб чиқмоқда
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, мамлакат раҳбарияти саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими тасдиқлангани туфайли кейинги қадамларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«Биз Жамол Қошиқчининг оиласига, унинг ўлими ҳақидаги хабарлар тасдиқлангани сабабли, чуқур таъзия билдирамиз. Биз Саудия ҳукуматининг ҳисоботини ва ўзимизнинг кейинги қадамларимизни ўрганяпмиз», - дея маълум қилишган вазирлик вакиллари.
Шунингдек, хабарда вазирнинг сўзларини келтирилган. У айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлиги ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ал-Муажиб журналист Жамол Қошиқчининг ўлими бўйича иш юзасидан 18 киши қўлга олингани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
19:31
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026