Жамият | 21:57 / 20.10.2018
12282
2 дақиқада ўқилади

Хайрия: кўз учиш синдромидан азият чекаётган ватандошимизга ёрдам берайлик!

KUN.UZ сайти бемор ватандошларимизнинг ҳолидан хабар олиш, саховатпеша юртдошларимизнинг моддий имконияти йўқ хаста ҳамюртларимизга ёрдам беришларига сабабчи бўлиш борасидаги хайрли ишларини давом эттиради. Сайт ходимлари шу мақсадда Янгийўл тумани Ўзбекистон маҳалласида бўлиб, 2004 йил 15 августда дунёга келган Ш.У. (ўзи истамагани учун исм-шарифи ва шахси кўрсатилмади) оиласида бўлди. 

Сурункали бош оғриғи ва кўз учишидан (marcus gunn syndrome) азият чекаётган ватандошимиз Ш.У. онасининг сўзларига кўра, оғиз бўшлиғидаги асаб толаси ёшлигидан ўнг кўзи асаб толаларига бириккан. Бунинг натижасида оғиз-жағ соҳаси қимирлаганда кўз учиши кузатилади. Айни вақтда бу ҳолат анча кучайган, дейди Фотима опа. 

“Бу кўз шифокорларининг эмас, нейрожарроҳларнинг иши, дейишди. Шунинг учун Ҳиндистонга даволатишга боришни режалаштирганмиз. Бунинг учун моддий жиҳатдан имкониятимиз бироз чеклангани сабабли хайрия акцияси ўтказиб беришларингизни сўраб, сизларга мурожаат қилдик. Зора, яхшилар, саховатпеша юртдошларимиз сабаб бўлиб, фарзандим ҳам шифо топса”, - дейди онаизор.

Азиз ватандошлар, хайр-эҳсонсевар юртдошлар, ушбу хонадон соҳибаси ҳам умид ва ишонч билан бизлардан ёрдам кутмоқда. Келинглар, имкони борларимиз моддий ёрдам берсак, узрлиларимиз дуоларимизда шу ватандошимиз шифо топишини сўраб дуо қилайлик. Зора кўнгиллар маҳзун бўладиган кунда юзимиз ёруғ бўлса, умидимиз шу!

Хайрия қилишни истаганлар учун:

Мирзарахмедова Фотима (онаси) +998 97 3420642

Payme, Click: Миллий Банк 

Банк карточка рақами: 8600 0202 5741 5906
Ҳисоб рақами: 2312 0000 5000 0045 1001
МФО: 00451
ИНН: 201052966

Хориждан пул ўтказмоқчи бўлганлар учун: 0451 1330 3072 0001

Толиб Раҳматов тайёрлади

Мавзуга оид