Жаҳон | 12:14 / 20.10.2018
20744
1 дақиқада ўқилади

Қошиқчи иши. Саудия Арабистонида 18 киши қўлга олинди

Фото: AFP

Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ал-Муажибнинг маълум қилишича, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими бўйича иш юзасидан 18 киши қўлга олинди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Ал-Муажиб сўзларига кўра, Қошиқчининг ўлимига алоқадор бўлган барча кишилар жавобгарликка тортилади.

«Қўлга олинганлар билан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Ҳозирги пайтда 18 киши ушланган», - дея айтиб ўтди ал-Муажиб.

Унинг қўшимча қилишича, барча қўлга олинганлар Саудия Арабистони фуқаролари саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид