Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги парламент сайловларида сайловчиларнинг учдан бир қисми қатнашди
Афғонистон миллий ассамблеяси (парламент)нинг халқ палатаси (қуйи палата)га сайловлар якунланди. Аксарият сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 00:00да ёпилди, якшанба куни 400га яқин сайлов участкаси шанба куни овоз беролмаган сайловчилар учун яна очилади.
Мустақил сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларда 3 млндан ортиқ ёки мамлакатдаги 8,8 млн сайловчининг учдан бир қисмига яқини иштирок этди. Энг юқори кўрсаткич пойтахтда қайд этилди. Ғазни ва Қандаҳорда хавфсизлик нуқтаи назаридан сайловлар кейинроқ бўлиб ўтади. Мамлакатнинг 70 мингдан ортиқ куч тизимлари ходимлари 32 вилоятидаги 5 мингдан ортиқ участка хавфсизлигини таъминлади.
Афғонистон ИИВ раҳбари Воис Аҳмад Бармакнинг маълум қилишича, сайлов кунида портлашлар натижасида 28 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ киши жароҳатланди. Мамлакатда бир кун ичида теракт ва қўлбола бомбалар портлаши билан боғлиқ 200га яқин ҳолат қайд этилди. Мазкур портлашлар учун жавобгарликни Афғонистондаги ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Сайлов комиссиясининг билдиришича, қуйи палатадаги 249 ўринга, ундан 68таси аёллар учун банд қилинган, 2,7 минг киши номзодини қўйган.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026