Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бартомеу Неймарнинг «Барселона»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
«Барселона» президенти Жозеп Мария Бартомеу «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг орқага қайтишини инкор қилди.
«Неймар? У бизни тарк этган, уни қайтариш бўйича ҳеч қандай режамиз йўқ. Агар мураббийлар штаби талаб қилмаса, январда ҳеч кимни олмаймиз», - деб мулозим сўзларини келтирмоқда Goal.
Неймар ўтган йили ёзда «Барселона»ни футбол тарихидаги рекорд қиймат - 222 миллион евро эвазига тарк қилган эди. Бунда бразилиялик клуб раҳбарияти билан зиддиятга борди, аммо ҳалигача собиқ жамоадошлари билан яхши муносабатда бўлиб келмоқда.
Мавзуга оид
10:09
«Арсенал»да аламли мағлубият, «Барса» ўйинида голлар шоуси. Кун ўйинлари
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025