Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туристик тоифадаги машиналарни сертификатлаштириш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлади, деб ёзмоқда Norma.
Энди олиб кириладиган, ҳайдовчини ҳисобга олганда 8 нафар ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туристик тоифадаги автотранспорт воситалари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг илтимосига биноан ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари билан тартибга солинадиган автомашиналар рўйхатидан чиқариб ташланди.
Ушбу қарор тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарорига мувофиқ автомобилларни сертификатлаштиришга доир талаблар кучайтирилиб, транспорт воситаларини расмийлаштиришда қийинчиликлар туғдираётганидан шикоят қилган эдилар.
Мавзуга оид
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
11:00 / 10.06.2026
Ўзбекистон сайёҳлар оқими ўсиши бўйича дунё етакчилари қаторига кирди
18:02 / 27.04.2026
Кюрасао банкнотаси 2025 йилда дунёдаги энг яхшиси деб топилди
14:41 / 20.03.2026