Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Математика бўйича халқаро олимпиада чемпионига уй жой қуриб берилади
Сайтимизда «Халқаро олимпиадалар ғолиби бўлган бухоролик ўқувчи оилавий қийинчилик туфайли ўқишини давом эттира олмаяпти» сарлавҳаси остида ЎзА хабарига асосланган ҳолда, Қоракўл туманидаги 52-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов, оилавий қийинчилик туфайли вақтини тўлиқ илм олишга сарфлай олмаётгани, бўш вақтларида ва ёзги таътилда у нон цехларида ишлаб оиласига ёрдам қилиб келаётгани ҳақида ёзган эдик.
Дониёр Исмоилов математика бўйича халқаро олимпиадаларнинг кўп карра қатнашчиси. Хусусан, Болгария, Ҳиндистонда ўтган математика бўйича энг нуфузли халқаро танловларнинг ғолибига айланган. 3 карра олтин, 2 бора кумуш медаль соҳиби бўлган.
Ушбу хабарга Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев тезкорлик билан муносабат билдириб, ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасига пост жойлаштирди.
«Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Қораун қишлоғида яшовчи, математика фани бўйича халқаро олимпиадалар ғолиби Дониёр Исмоилов ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган мақолалар шов-шувга айлангани бор гап.
Айниқса, ЎзА томонидан эълон қилинган хабар Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда қатор мутасадди ташкилотлари раҳбарларининг эътиборини ўзига жалб этмай қўймади», дейилади вилоят ҳокимининг постида.
Постда хабар берилишича, шу куннинг ўзидаёқ Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Дониёр Исмоилов ҳамда унинг онаси Лобар Раҳимова билан учрашган.
Жорий йилнинг 31 декабрига қадар оилага вилоят ҳокимлиги томонидан уй-жой қуриб берилиши, вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан ноутбук, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан шахсий кутубхона яратиб берилиши белгиланган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Дониёр Исмоилов билан боғлиқ масала назоратга олинган. Айни пайтда бу иқтидорли йигит ва унинг оиласига дахлдор муаммолар билан шахсан вилоят прокурори шуғулланмоқда. «Ёш иқтидорларимизни ҳеч кимга бериб қўймаймиз», деган Бош прокуратура матбуот хизмати.
Мавзуга оид
14:54 / 13.04.2021
Бухоро шаҳридаги 2 та кўчага Ўктам Барноев ва Карим Камолов номи берилди
18:44 / 08.11.2020
Ўктам Барноевнинг укаси Бухоро тумани ҳокимига ўринбосар бўлди
15:29 / 21.09.2020
Президент Ўктам Барноев оиласига таъзия билдирди
14:28 / 20.09.2020