Ўзбекистон | 18:44 / 08.11.2020
20089
2 дақиқада ўқилади

Ўктам Барноевнинг укаси Бухоро тумани ҳокимига ўринбосар бўлди

Умиджон Барноев Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. У коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг укаси ҳисобланади.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Барноев Умиджон Исоевич Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Умиджон Барноев – 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти - олий. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис-механик, ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018) сифатида ишлаган.

2018−2020 йилларда эса «Сафари Вогуэ» инновацион туризм кластери директор ўринбосари, 2020 йилдан мазкур МЧЖнинг бош директори лавозимида ишлаган.

  • Маълумот учун, Умиджон Барноев 2016–2020 йилларда Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаган, 2020 йил 20 сентябрида коронавирус оқибатида вафот этган Ўктам Барноевнинг укаси ҳисобланади.
  • Аввалроқ Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид