МИБнинг сохта ходими фуқарони 31 000 долларга «ухлатди»
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг 22 октябрь куни ИИВга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил май ойида Тошкент вилояти Зангиота тумани “Бўзсув” ҚФЙда яшовчи О.У., Тошкент туманида яшовчи Х.С.га ўзини МИБ ходими деб таништириб, унга Юнусобод тумани Марказ 6-даҳадаги хонадонлардан бирини МИБ томонидан хатланган ва аукцион савдосига қўйилган мулк сифатида кўрсатиб, 2 ой муддат ичида арзон нархда олиб беришини ваъда қилгани ва алдов йўли билан 17 май куни ундан 31000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармаганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.У. қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024