Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида идоралараро тарифлар комиссияси тузилади
2019 йилнинг 1 апрелига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида идоралараро тарифлар комиссияси тузилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлигининг ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, нархлар оширилиши юзасидан маълумотлар ва тарифлар оширилиши оқибатларини юмшатиш бўйича режаларида айтилади.
Бунда электроэнергетика тармоғига хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи ҳамда жорий ва капитал харажатларни қоплашга асосланган электр энергияси тарифларини ҳисоблаш услубиёти ишлаб чиқилади ва бошқалар юклатилади.
Шунингдек, 2019 йилнинг 1 мартига қадар хусусий, шунингдек хорижий, тўғридан-тўғри инвестицияларни электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш (сотиш) корхоналарига, шу жумладан давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида, кенг жалб этишни назарда тутган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишнинг замонавий схемаси ишлаб чиқилади.
Бунда, электроэнергияни транспортировка қилиш жараёнини тўлиқ давлат назорати остида сақлаб қолиш ҳамда маҳсулотларни танловлар асосида бевосита электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилишга қаратилган замонавий электроэнергиянинг улгуржи бозори босқичма-босқич шакллантирилади.