Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қийноққа солинган». МРБ директори Қошиқчи иши бўйича аудиоёзувларни эшитмоқчи
АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жина Хаспел саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ иш юзасидан аудиоёзувларни олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга таянган ҳолда хабар берди.
Агентликнинг хабар беришича, Марказий разведка бошқармаси директори аудиоёзувларни эшитиб кўрмоқчи. Қайд этилишича, уларда Қошиқчининг қийноққа солиниши ва ўлдирилиши бўйича тегишли товушлар ёзиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБ директори Қошиқчи ишини тергов қилиш учун Туркияга бориши хабар берилганди.
NBC телеканалининг Америка разведкасидаги юқори лавозимли вакилга асосан хабар беришича, АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жина Хаспел Туркияга бориб, саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича терговда иштирок этади.
Мавзуга оид
20:50 / 16.05.2026
Франция Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошлади
08:47 / 15.05.2026
МРБ раҳбари Кубага Трампнинг таклифини етказди
16:55 / 21.01.2026
Американинг СССР бўйича бош контрразведкачиси нега руслар томонга ўтиб кетганди?
13:25 / 26.06.2025