Таъкидланишича, Хаспел яқин вақт ичида Туркияга учиб кетади. Ҳозирги пайтда ташриф борасида бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Жамол Қошиқчи бўғиб ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.
ABC телеканалининг номини ошкор этишдан бош тортган саудиялик амалдорга асосан хабар беришича, саудиялик журналист Жамол Қошиқчи подшоҳликнинг Истанбулдаги консуллигида «бўғиб ўлдирилган», бу ҳолат у бинони тарк этиш ва ёрдам сўрашга уринганидан сўнг юз берган.


