Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Technics «эркин сузиш»га қўйиб юборилади
Uzbekistan Airways Technics («Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг тузилмавий бўлинмаси, UAT) компанияси ислоҳ қилинади, унинг давомида корхона бош компаниядан мустақил ва молиявий жиҳатдан эркин бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Деловой портал авиации» ёзмоқда.
Режага кўра, бунинг учун биринчи қадамга 2019 йилда UAT’нинг бутунлай хозрасчёт (давлатдан ёрдам олмасдан, ўзидан чиққан даромад ҳисобига хўжаликни бошқариш усули)га ўтказиш айланади, яъни унинг молиявий фаолиятини назорат қилиш кучсизланади.
«Агар марказий офис олдин барча даромадлар ва харажатларни бошқарган бўлса, энди у амалда бизни «эркин сузиш»га қўйиб юбормоқда», - дея айтиб ўтди нашрга UAT’нинг Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш бўйича маркази бош менежери ўринбосари Олег Волокитин.
«Назорат қилиш, албатта, қолади, лекин ўта кучли назорат бўлмайди. Бу бизга қарорлар қабул қилишда кўпроқ мослашувчанликни беради, сабаби харажатларимизни ҳеч ким билан яна бир бор мувофиқлаштиришимиз керак бўлмайди», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Келгуси уч йил мобайнида провайдер Boeing 787’га техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган ангар қуришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МАК 2019 йил январида Airbus A320neo самолётларини қабул қилиб олиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:03 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
14:52 / 26.11.2019
Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкин
17:29 / 11.11.2019