08:23 / 25.10.2018
10407

Чемпионлар лигасида ҳафта ўйинчиси номини олишга номзодлар маълум қилинди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури натижаларига кўра мусобақада ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини олишга даъвогарлар рўйхатига кирган ўйинчилар номи маълум бўлди. 

Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини олишда “Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, “Манчестер Сити” яримҳимоячиси Давид Сильва ва Дортмунднинг «Боруссия»си ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий даъвогарлик қилмоқда.

Жеко “Рома”- ЦСКА (3:0) учрашувида иккита гол ва голли пасни, Салоҳ “Ливерпуль”- “Црвена Звезда” (4:0) учрашувида иккита голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. “Шахтёр”- “Манчестер Сити” (0:3) учрашувида Давид Сильва битта гол урган, Ҳакимий эса “Боруссия” Д-“Атлетико” (4:0) учрашувида учта голли узатмани амалга оширган.

 

Top