Жаҳон | 08:10 / 25.10.2018
11522
2 дақиқада ўқилади

ХХР: Хитой армияси қуролланиш пойгасига қўшилмайди

Хитой армияси ҳар доим тинч ривожланиш йўлига содиқ қолади, ҳеч қачон бошқаларга таҳдид солмайди ва қуролланиш пойгаси ёки ҳарбий экспансияга қўшилмайди. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ Пекиндаги хавфсизлик масалалари бўйича саккизинчи Сяншань форумининг очилиш маросимида маълум қилди.

Вэй Фэнхэ
Фото: РИА Новости

«Ҳарбий ривожланишимизнинг стратегик мақсади доимо очиқ ва шаффоф бўлиб келган. Хитой армияси тинч ривожланиш йўлига қатъий содиқ, биз тинчликни яхши кўрамиз ва қадрлаймиз, шунинг учун тинч ривожланиш йўли бизнинг давлат сиёсатига айланди», - дея маълум қилди Вэй Фэнхэ.

Унинг қайд этишича, «Хитой армияси ҳеч қачон, ривожланиш даражасидан қатъий назар, бошқа мамлакатлар учун таҳдид бўлмайди, биз гегемонияга интилмаймиз, ҳарбий экспансия ҳамда қуролланиш пойгасида иштирок этмаймиз».

«Хитой «совуқ уруш» менталитети, қуролланиш пойгаси, баъзи мамлакатларнинг худбинлигига қаршидир. Хитой қарама-қаршилик ва иттифоқлар тузиш эмас, балки очиқлик ва инклюзивликка риоя қилмоқчи», - дея қўшимча қилиб ўтди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШнинг ракеталар бўйича талабига жавоб берганди.

Мавзуга оид