Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев қандолат фабрикасига борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев «Амилов» қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикасини бориб кўрди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Умумий қиймати 62 миллион доллар бўлган ушбу корхона пойтахтдаги собиқ «Лак-бўёқ» заводи ўрнида ташкил қилинган. Завод биноси реконструкция қилиниб, жорий йил 5 октябрда ишга туширилган. Германия, Швейцария, Италия, Австрия, Голландия каби давлатлардан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган. Қарийб 830 киши доимий иш билан таъминланган, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, корхона йилига 50 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда бу ерда шоколад, конфет, печенье, вафли каби 60 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Давлат раҳбари фабриканинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш, бундай корхоналарни кўпайтириб, рақобатни ривожлантириш, импорт бўлаётган бошқа маҳсулотларни ҳам маҳаллийлаштириш бўйича топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусободда «Business city» қурилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025
29 декабр куни Юнусободдаги айрим маҳаллаларда электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади
13:19 / 16.12.2025
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги бунёдкорлик ишлари билан танишади
13:00 / 03.12.2025