Спорт | 00:42 / 29.10.2018
5532
1 дақиқада ўқилади
Афсонавий Рожер Федерер ATP’даги 99-мусобақасини ютди
Дунёнинг собиқ биринчи рақамли эркак теннисчиси Рожер Федерер Базелда ўтган мусобақада ғолиб бўлиб, Профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP’даги 99-мусобақасини ютди. Федерер мусобақа финалида руминиялик рақиби Мариуш Копилани 7:6 (7:5), 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Федерер ҳисобида ушбу мусобақалардаги 9 ғалаба бор. У бу мусобақалардаги охирги 20 та ўйинида ғалаба қозонган ва қаторасига 12 марта ушбу мусобақа финалида иштирок этди.
Швейцариялик теннисчи мавсум охиригача Париждаги “Мастерс” серияси мусобақасида ўйнамоқчи. Шунингдек, Рожер Лондондаги О2 аренасида ноябрда ўтадиган ATP’нинг якуний чемпионатига йўлланма олган.