Рафаэль Надаль йил теннисчиси деб топилди

Фото: Getty Images
Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ATP Awards 2019 мукофоти ғолибларини эълон қилди. Унга кўра, испан теннисчиси, мавсумни биринчи рақамли теннисчи мақомида якунлаган Рафаэль Надаль “йил ўйинчиси” деб топилди. 33 ёшли Надаль мавсум охирида ATP етакчиси бўлган тарихдаги энг ёши катта теннисчи бўлди.
Надаль 2019 йилда “Катта дубулға”га кирувчи 3 та мусобақа финалида ўйнаган ва улардан “Ролан Гаррос” ҳамда АҚШ очиқ чемпионатида ғалаба қозонган. Теннисчи Австралия очиқ чемпионати финалида сербиялик Новак Жоковичга мағлуб бўлган.
Эътиборлиси, мухлислар талқинига кўра “йил ўйинчиси” сифатида швейцариялик Рожер Федерер эътироф этилган.
Шунингдек, бошқа йўналишлар бўйича ғолиблар ҳам эълон қилинган:
Энг яхши жуфтлик: Хуан Себастьян Кабаль ва Роберт Фара.
Йил қайтиши: Энди Маррей.
Йилнинг энг тараққий этган ўйинчиси: Маттео Берреттини.
Йилнинг энг яхши янги ўйинчиси: Янник Синнер.
Спортча хатти-ҳаракат ва ҳалол ўйин учун Стефан Эдберг мукофоти: Рафаэль Надаль.
Йил мураббийи: Жиль Сервара (Даниил Медведев мураббийи).
Йил турнирлари: Доҳа (ATP 250), Акапулько (ATP 500), Индиан-Уэллс (ATP 1000).
ATP’нинг кейинги мавсуми 6 январда Австралиянинг Брисбенида ATP кубоги ва Доҳада ATP 250 Qatar Open сериясига кирувчи мусобақа билан бошланади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқанддаги «заправка»да портлаш ва ёнғин рўй берди. Қурбонлар бор
Ўзбекистон | 18:22
-
“Аҳоли уй-жой ва томорқасига етказилган зарар қопланади” – “Ўзбекгидроэнерго”
Ўзбекистон | 18:06
-
АҚШ йирик компаниялари мактаб ўқувчиларини сунъий интеллект даврига тайёрлашга чақирди
Фан-техника | 18:00
-
Трамп жаҳон чемпионатида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларга рухсат берди
Жаҳон | 17:55
Мавзуга оид

19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди

09:31 / 05.11.2020
Рафаэль Надаль фаолиятидаги 1000-ғалабани қўлга киритди

22:47 / 11.10.2020
Рафаэль Надаль Roland Garros’нинг 13 карра ғолиби бўлди

22:38 / 09.10.2020