Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арбелоа: “Барселона” Мессисиз ҳам қанчалик кучли эканлигини англаш қийин
Фото: AFP
“Реал” Мадриднинг собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа мадридликларнинг “Барселона”дан 5:1 ҳисобида учраган мағлубиятига изоҳ берди.
“Барселона” Мессисиз ҳам қанчалик кучли эканлигини англаш қийин. “Реал”нинг бу ўйинчилари улар нималарга қодирлигини, кўп марта кўтарила олганларини узоқ вақтдан бери намойиш қилмоқдалар”, деб ёзган Арбелоа твиттерда.
“Барселона” ушбу ўйиндан кейин 21 очко тўплаб, Испания чемпионатида етакчилик қилмоқда, “Реал эса 14 очко билан 9-ўринни эгалламоқда. Навбатдаги 11-турда каталон клуби меҳмонда “Райо Вальекано” билан, Мадрид клуби эса ўз майдонида “Вальядолид” билан учрашади. Иккала ўйин ҳам 3 ноябрда бўлиб ўтади.
Аввалроқ Мадрид клуби 29 октябрда бош мураббий Хулен Лопетегини истеъфога чиқариши маълум қилинганди. “Реал”нинг янги мураббийи этиб Антонио Конте тайинланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026