Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оққўрғондаги машмаша. Бош прокуратура воқеага муносабат билдирди
27 октябрь ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блокнот тутган олти кишининг ариқ сувида тургани тасвирланган суратни муҳокама қилишди. Kun.uz мухбирлари суриштируви давомида ушбу ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, “Абдуносир Ғулом” фермер хўжалиги майдонида юз бергани аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди.
Маҳкама матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонованинг Kun.uz’га маълум қилишича, Бош прокуратура ҳозирги пайтда бу ҳолатни текширмоқда.
«Бош прокуратура бу ҳолатни текширмоқда, қатъий айтишимиз мумкинки, бундай ҳолатнинг юзага келишида айбдор бўлган шахслар, мансаби ва даражасидан қатъи назар, тегишлича жавобгарликка тортилиши таъминланади», - деди Сурайё Раҳмонова.
Kun.uzʼга етиб келган ахборотга кўра, ариқ сувига оёқ тиққан кишилар Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосари — Шерзод Муродов, Туман сув хўжалиги бошлиғи — Тоҳир Мирзакаримов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — Шароф Аҳмедов, “Озод” МФЙнинг оқсоқоли — Зокир Мусабеков, “Мавлонбой ота” фермер хўжалигини раҳбари — Аброр Мавлонов, “Абдуносир” фермер хўжалиги раҳбари (исми Носир) бўлиб чиқди.
Маълум қилинишича, раҳбарлар ғаллани ўз вақтида суғормаган масъул ва фермерларни шу кўринишда жазолаган.
Kun.uz’га ўша куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев Оққўрғонда, сувга ботган олтовлондан сал нарида бўлгани ҳақида туман ҳокими ўринбосари Шерзод Муродов айтиб берганди.
Мавзуга оид
22:08 / 24.01.2025
Тошкент вилоятида эри томонидан калтакланган аёл вафот этди
23:13 / 28.11.2024
Тошкент вилоятида ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади
21:46 / 07.08.2024
Тошкент вилоятида ИИО машинасидан сакраган фуқаро вафот этди
07:31 / 17.11.2023