Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ёмғир сув тошишига сабаб бўлди
2018 йил 28 октябрь куни Самарқанд вилоятида кузатилган ёмғир натижасида Самарқанд шаҳри “Фидойилар” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Оби-машъат коллекторида сув тошиб кетган.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бу аҳоли хонадонларига хавф туғдирган. Абдураҳмон Жомий кўчасида техника ва фуқаролар қатновини чеклаб қўйган.
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ушбу ҳолат сув қувурига аҳоли томонидан ташланган чиқиндилар тўпланиб қолиши натижасида юзага келган.

Воқеа жойига етиб борган қутқарув гуруҳи вазиятни бартараф этган.


Вилоят ФВБ ходими А.Очиловнинг таъкидлашича, бу ҳолатга фуқароларнинг ўзи ҳам айбдор. Сабаби, улар сув ҳавзаларига турли хил чиқиндиларни ташлаш оқибатида шундай ҳолатлар содир бўлмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
09:40 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026