Ўзбекистон | 12:25 / 29.10.2018
16043
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбектелеком»да яна ўзгариш. Компанияга бир йил ичида учинчи директор тайинланди

«Ўзбектелеком» компаниясининг янги директори тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда.

Манбалар маълумотига қараганда, Назиржон Ҳасанов «Ўзбектелеком» бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Назиржон Ҳасанов

Назиржон Ҳасанов шу кунга қадар «Ўзбектелеком»нинг Давлат органлари билан ўзаро муносабатлар бўйича директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2018 йил 8 август куни «Ўзбектелеком» АК раҳбариятида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Компания раҳбари этиб аввал ҳам бош директор лавозимида фаолият юритган Шуҳрат Қодиров тайинланганди. 

Шуҳрат Қодиров
Фото: Ўзбектелеком

2018 йилнинг февраль ойидан августигача бош директор лавозимини эгаллаган Фарҳод Рўзиев компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилди. Бундан ташқари, Жамол Мақсудов Евгений Маркинг ўрнига Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланди.

Фарҳод Рўзиев
Фото: Ўзбектелеком

Мавзуга оид