Ўзбекистон | 17:23 / 30.10.2018
39600
2 дақиқада ўқилади

31 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 31 октябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 ва 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 ва 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 ва 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 ва 23-25 метргача кучайиши мумкин Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20, 23-25 метргача кучайиши мумкин Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид