Жаҳон | 08:31 / 31.10.2018
5046
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитой фуқароларини жосусликда айблади

Фото: Damir Sagolj/Reuters

АҚШ Адлия вазирлиги Хитойнинг бир неча фуқаросини жосусликда айблади. Бу ҳақда Axios вазирлик вакилига асосан хабар бермоқда.

Вазирликдан маълум қилишларича, ушбу фуқаролар Хитой разведка хизматлари учун ишлашади.

Вазирлик маълумотларига кўра, улар бир қатор халқаро компанияларнинг компьютер тизимларини бузиб киришган ва махфий авиация маълумотларини ўғирлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг телефони Россия ва Хитой махсус хизматлари томонидан тингланаётгани хабар қилинганди.

The New York Times хабарига кўра, АҚШ махсус хизматлари президент Дональд Трампни шахсий телефони етарлича ҳимояланмагани борасида бир неча бор огоҳлантиришган. Махсус хизматларнинг фикрига кўра, Трампнинг телефонини Хитой ва Россия разведкаси ходимлари тинглашмоқда.

Мавзуга оид