Технология | 00:13 / 31.10.2018
10500
3 дақиқада ўқилади

Apple'нинг янги тақдимоти: MacBook Air, Mac Mini, iPad Pro 

Apple компанияси уч янги қурилмасини намойиш этди, бу сафар тақдимот маросими Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида бўлиб ўтди. Дастлаб Тим Кук Retina дисплейини олган янги MacBook Air'ни кўрсатди. Унинг 128 Гб хотирага эга версияси нархи - 1199 доллар, 256 Гб хотира ҳажми эса 1399 долларга баҳоланмоқда. 
Янги Air саккизинчи авлод  Intel Core i5 процессорлари, 2133 МГц частотали ва 16 Гб'гача ҳажмга эга LP-DDR3 оператив хотира ҳамда 1,5 терабайтгача SSD'да ишлайди. Apple'нинг янги қурилмаси — бу классик Air дизайндаги MacBook Pro.
Ноутбукка Touch ID бармоқ излари датчиги ўрнатилган, у USB-C орқали ишловчи икки Thunderbolt-порт билан жиҳозланган. Янги  MacBook Air экрани аввалги авлод дисплейидан рангларни 48 фоизга аниқроқ ифодалайди, ўлчамлар эса тўрт бараварга - 2560x1600 пикселга ошган. 

Шунингдек Air'да динамиклар такомиллаштирилди: энди улар 25 фоизга баландроқ, баслар эса аввалги авлоддагидан икки карра кучлироқ. Apple'га кўра, янги макбук сёрфингда Wi-Fi орқали интернетда - 12 соат ва iTunes фильмларини кўришда 13 соатгача ишлай олади. 

Бундан ташқари, Mac Mini ҳам намойиш этилиб, унинг қиймати 799 доллардан бошланади. 

Тақдимот маросимининг иккинчи қисмида янги iPad Pro iPad Pro намойиши бўлиб ўтди: 64 Гб хотирали энг арзон модификация 799 долларга тушади. Кимга 12,9 дюймли диагоналлиси керак бўлса, 999 доллар сарфлайди. 

iPad Pro нархлари, 30 октябрь 2018 йил, Бруклин

Фото: Apple

 Янги iPad Pro Бруклиндаги Apple тақдимотида, 30 октябрь 2018 йил

Фото: Apple

 Apple раҳбари Тим Кук компаниянинг Бруклиндаги тақдимотида, 30 октябрь 2018 йил

Фото: Apple

Янги Apple MacBook Air Бруклиндаги тақдимот давомида, 30 октябрь 2018 йил  

Фото: Apple

Янги Apple MacBook Air Бруклиндаги тақдимот давомида, 30 октябрь 2018 йил 

Фото: Apple

Янги Apple iPad Pro Бруклиндаги тақдимот давомида, 30 октябрь 2018 йил 

Фото: Apple
Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид