Ўзбекистон | 09:04 / 01.11.2018
23572
5 дақиқада ўқилади

Мактаблар раҳбар ва педагог ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари тасдиқланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг “Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тасдиқланиши мумкин.

Ҳужжатга кўра, умумтаълим муассасасининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлиги борасида педагог кадрларнинг тарификация рўйхати асосида ўрганилади ва белгиланган юқори балга нисбатан фоиз ҳисобида (пропорция тузиш орқали) қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КПКТ*5)/100
КБ – кўрсаткич балли;
КПКТ – педагог кадрлар билан таъминланганлик кўрсаткичи.

Раҳбар томонидан ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари ва ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги бўйича ижтимоий сўровномалар ўтказиш ҳамда жойида ўрганилиб, сўровномада қатнашганларнинг неча фоизи ижобий фикр билдиришган бўлса, белгиланган юқори баллга нисбатан фоиз ҳисобида (пропорция тузиш орқали) қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КШШЯ*5)/100
КБ – кўрсаткич балли;
КШШЯ – шарт-шароит яратилганлиги бўйича ижобий фикр билдирганлар кўрсаткичи.

Умумтаълим муассасасини бошқаришнинг очиқлиги, уни бошқаришда таълим олувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик фикри инобатга олинишида умумтаълим муассасасининг:

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланиб турилган бўлса - 5 балл;
расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланмаган бўлса - 2 балл;
расмий веб-сайти яратилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

Умумтаълим муассасасида педагог кадрлар, таълим олувчилар ва ота-оналар ўртасида соғлом муҳит яратилганлиги бўйича умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши:

ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти меъёрий ҳужжатларга мос равишда олиб борилаётган бўлса - 5 балл;
ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти меъёрий ҳужжатларга мос равишда олиб борилмаётган бўлса - 2 балл;
ташкил этилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

Раҳбарнинг таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, раҳбарлик қобилияти, касбий ва лавозим вазифаларида белгиланган вазифалар бўйича билимини аниқлашда онлайн усулда 30 та тест саволларидан иборат синовлар ташкил этиш ва ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан бериш орқали баҳоланади.

Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қайд этган кўрсаткичлари. Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қайд этган ўртача кўрсаткичларининг белгиланган максимал баллга нисбатан фоизини ҳисоблаб чиқариш орқали қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КОТМКБ*10)/100
КБ – кўрсаткич балли;
КОТМКБ – битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида қайд этган ўртача балли.

Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг ўқув фанларини давлат таълим стандартларига мувофиқ ўзлаштириш даражаси. Ташқи мониторинг натижасида ўқувчиларнинг самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган максимал баллга нисбатан қуйидагича аниқланади:

КБ=(КЎСК*10)/100
КБ – кўрсаткич балли;
КЎСК – умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг ўртача самарадорлик кўрсаткичи.

Умумтаълим муассасаси рейтинги кўрсаткичлари. Рейтинг кўрсаткичлари:

ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан ўсган бўлса - 10 балл;
ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан ўзгармаган бўлса - 5 балл;
ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан пасайган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

Умумтаълим муассасасида бюджетдан ташқари қўшимча маблағ топишнинг йўлга қўйилганлиги. Умумтаълим муассасасининг йиллик харажатлар сметасида кўрсатилган маблағларнинг:

5-6 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса - 10 балл;
3-4 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса - 8 балл;
1-2 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса - 6 балл;
қўшимча маблағ топилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

Умумтаълим муассасасида директор жамғармаси ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари. Молиявий-хўжалик фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра:

самарали фойдаланилган бўлса - 10 балл;
самарали фойдаланилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

Ўқув йили давомида очиқ (ноанъанавий) дарслар ўтганлиги. Педагог ходим томонидан:

тўрт марта очиқ дарс ўтилган бўлса - 5 балл;
уч марта очиқ дарс ўтилган бўлса -3 балл;
икки марта очиқ дарс ўтилган бўлса – 2 балл;
бир марта очиқ дарс ўтилган бўлса – 1 балл;
очиқ дарс ўтилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

Ўқув йили давомида дарс машғулотлари таҳлил қилинганлиги. Педагог ходим томонидан:

34 соат ва ундан ортиқ дарс машғулоти таҳлил қилинганда - 5 балл;
22-30 соат дарс машғулоти таҳлил қилинганда - 3 балл;
12-20 соат дарс машғулоти таҳлил қилинганда - 2 балл;
дарс машғулоти таҳлил қилинмаганда - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

Дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаганлиги ва мультимедиа воситаларидан самарали фойдаланганлиги. Дарс машғулоти жараёнида:

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланса - 5 балл;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланмаса - 0 балл.

Ўқитишнинг инновацион усуллари ва илғор педагогик технологияларни қўллаганлиги. Дарс жараёнида:

замонавий таълим технологиялари ва ўқувчилар билимларини баҳолашнинг илғор усулларини қўлласа - 5 балл;
замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усулларини қўлламаса - 0 балл.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид