Жаҳон | 15:00 / 02.11.2018
10950
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Қозоғистон халқ артисти билан қўшиқ куйлади

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 1 ноябрь куни халқ артисти Алибек Днишев билан учрашди.

Оқўрда матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари А. Днишовнинг Қозоғистон маданияти ва санъатини ривожлантиришдаги ўрни ҳамда хизмати алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқ артисти - Остона ва бутун мустақил Қозоғистоннинг шаклланиши жараёнига гувоҳ ва фаол иштирокчиси саналади.

Н. Назарбоев А. Дишевни «Остона опера» театри саҳнасида пойтахтнинг 20 йиллигини нишонлашга бағишланган концерт дастури муваффақиятли тарзда ўтказилгани билан табриклади.

Ўз навбатида, халқ артисти ижодий соҳада амалга оширилаётган сиёсат ва санъат арбоблари давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани учун президентга миннатдорлик билдирди.

Учрашув охирида улар «Мен сени севаман, она ватаним» қўшиғидан парчани биргаликда ижро этишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид