Гринкард ўйнашга улгурдингизми? Бор-йўғи уч кун қолди
АҚШ ҳукумати ҳар йили «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV» дастури доирасида 50 мингта доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.
Унинг кўриниши яшил карта шаклида бўлгани учун бутун дунёда, хусусан Ўзбекистонда «Гринкард» (яшил карта) номи билан машҳур. Визалар сўнгги беш йил ичидаги АҚШга иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ виза миқдори белгиланади. Ўзбекистон ҳам шундай ҳудудлар сирасига киради.
Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.
Лотереяда иштирок этишнинг илк шарти: вакиллари дастурда қатнашиши мумкин бўлган давлатларда туғилган шахслар рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлиши мумкин. Масалан, сўнгги беш йил давомида бу давлатларда туғилган умумий сони 50 мингдан ортиқ шахс АҚШга иммиграция қилгани аниқланса ёки АҚШ ташқи сиёсатига кўра тақиққа учраган мамлакат аҳолиси (ўша жойда туғилганлар) Гринкард имкониятидан фойдалана олмайди.
Номзод энг камида ўрта таълимни тамомлаган бўлиши ёхуд сўнгги беш йил давомида икки йиллик тайёрлов ёки тажриба талаб қилувчи фаолиятда икки йиллик иш тажрибага эга бўлиши сўралади.
2018 йилда Гринкард дастурига аризалар электрон шаклда http://www.dvlottery.state.gov веб-саҳифасида 3 октябрдан 6 ноябрга қадар қабул қилинади. Аризаларни қабул қилиш Тошкент вақти билан 6 ноябрь куни соат 22:00 да тугайди.
Қонун рўйхатга олиш даврида ҳар бир шахс томонидан ёки унинг номидан фақат битта ариза топширилишига рухсат беради. Ариза тўлдирилгандан сўнг, тасдиқлов рақами ёки бошқача қилиб айтганда, Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status Check)га оид маълумотни чоп этиб ёки сақлаб олишингиз зарур. Бу маълумотни зинҳор ташлаб юборманг! Бировга берманг! зеро бу дастур натижасини текшириб кўришнинг ягона имконияти. Сиз учун кимдир аризани тўлдириб берса, албатта бу маълумотни талаб қилинг. Йўқса, сизга ютуқ чиққан тақдирда товламачилик қилиб, сиздан пул ундириш ҳаракатига тушиб қолиши мумкин.
Дастурда имкониятга эга бўлган номзодларнинг рўйхати расман 2019 йилнинг 7 май куни эълон қилинади.
Давлат Департаменти биттадан ортиқ киритилган аризаларни аниқлаш учун мураккаб технологиялардан фойдаланади. Мурожаатчининг биттадан ортиқ топширган аризалари дастурдан четлатилади.
Эслаб қолинг: ариза инглиз тилида бехато тўлдирилиши ва илова қилинаётган фотосурат белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Акс ҳолда ариза брак деб топилади ва лотереядан олиб ташланади.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024